Жамият

Андижондан Ўшга автобус қатнайди


31.01.2018   366

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 3 та йўналишдаги мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйилади. деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Томонлар "Тошкент-Бишкек" ("Ғишт-кўприк"/Жибек йўли" ўтиш пунктлари орқали), "Андижон-Ўш" ("Дўстлик-Достук"), "Фарғона-Ўш" ("Ўзбекистон-Қизил Кия") йўналишлар бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйишга келишиб олишди.
Тошкентда ўтган ҳафтада ўтказилган икки давлат ўртасида халқаро автомобил ташувларини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш давомида ушбу келишувларга эришилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, икки давлат ўртасида автобус қатновларни йўлга қўйилиши аҳоли ўртасида жуда катта талабга эга бўлади. Бу Ўш шаҳрида нафақат аҳоли кўплиги жиҳатидан Қирғизистонда иккинчи ўринда бўлганлиги учун, балки бу шаҳарда кўплаб этник ўзбеклар истиқомат қилганлиги сабабли қатновларга талаб кўп бўлади.