Андижон 24

АНДИЖОНДАН СИРДАРЁ ВИЛОЯТИГА ТЎРТИНЧИ КЎМАК АВТОМАШИНАЛАР КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚДИ


03.05.2020   13943

Вилоят ҳокимлиги ташаббусиҳамда Шаҳрихон туманидаги «SDK GROUP FILTR UZ» хорижий корхонаси томонидан Сирдарё вилоятида юз берган табиий ҳодиса оқибатида зарар кўрган аҳолига қурилиш моллари, кундалик эҳтиёж учун керак бўладиган хўжалик моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ортилган навбатдаги тўртинчи автомашиналар карвони йўлга чиқди.

- Шундай синовли кунларда барчашаҳар ва туманлар томонидан кўрсатилаётган мазкур инсонпарварлик ёрдамлари, албатта, бир мақсад йўлида ўзбекона саховат ва кўмак билан сирдарёлик юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш ва мана шундай синовли кунларда бир ёқадан бош чиқариб, уларнинг дардига шерик бўлишдан иборатдир, - дейди вилоят ҳокимлиги котибияти мудири Шерзодбек Алимов.

Рустамжон ЭШОНОВ,

«auz.uz» online гуруҳи раҳбари.