Андижон 24

АНДИЖОНДАН СЕНАТОРЛАР САЙЛАНДИ


17.01.2020   1969

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлиснинг кун тартибига битта — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Андижон вилоятидан вакиллар сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Сайлов кодексига мувофиқ, депутатлар яширин овоз бериш кабинасида Сенат аъзолигига номзодлар учун овоз бердилар. Овоз бериш натижаларига кўра, қўшма мажлисда ҳозир бўлган депутатларнинг 50 фоиздан кўп овозини олган 6 нафар номзод вилоятдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.

Улар:

1. Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбаевич — Андижон вилояти ҳокими.

2. Алимов Равшанбек Азадбекович — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи.

3. Ғаниева Матлуба Маҳамажановна — Андижон тумани Орол маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

4. Иминов Одилжон Каримович — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари.

5. Мадумаров Толибжон Абдумаликович — Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари.

6. Ғаниев Акром Тўлқинович — “Nil-granit” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари.