ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДАН 4 МИНГ 500 НАФАР ФУҚАРО РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА ҚОНУНИЙ ИШЛАШ УЧУН ЮБОРИЛАДИ


20.10.2020   4606

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида Россия Федерациясидан ташриф буюрган Россия Халқлар дўстлиги университети ваколатхонаси раҳбари А.В.Колесников ва Малака ошириш ўқув марказининг бош директори Ю.В.Насоновларни қабул қилди.

Мазкур учрашувда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини ТММА Андижон филиалига топшириш ҳамда келгусида ҳамкорлик қилиш учун йўл харитаси муҳокама қилинди.

Маълумот учун: шартномани муҳокамаси доирасида Андижон вилоятидан 4 минг 500 нафар фуқароларимиз Россия Федерациясига қонуний ишлаш учун юборилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ