ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДАГИ ГАЗ ҚУЙИШ ШОХОБЧАСИДА NEXIA-2 ПОРТЛАДИ. ИИБ ПОРТЛАШ САБАБЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА


18.12.2019   955

16 декабрь, душанба куни Андижон туманидаги автомашиналарга газ қуйиш шохобчаларининг бирида Nexia-2 русумли автомашинанинг орқа юкхонасига ўрнатилган газ балони портлаган эди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу портлаш сабабларини маълум қилди.

Ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, ушбу автомашина газ қуйиш учун «Жаҳонобод» маҳалласида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириб келган.

Газ қуйиб бўлганидан сўнг чиқиб кетмоқчи бўлганида бир вақтнинг ўзида автомашинанинг олди ва орқа қисмида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган. Портлаш натижасида автомашина жиддий шикастланган, ҳайдовчи эса двигатель қисмида шовқин овозини эшитганлиги сабабли зудлик билан транспорт воситасини тарк этган ва енгил тан жароҳати олган, бошқа жароҳатланганлар йўқ. Портлаш сабабларини аниқлаш мақсадида ҳодиса жойидан портлаган газ балоннинг қолдиқлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, тегишли экспертизалар тайинланган.

Манба: Daryo.uz