Спорт

АНДИЖОНДА ЖАМИ 4 МИНГ 257 ТА СПОРТ ИНШООТЛАРИ МАВЖУД БЎЛИБ, УНДА 587 МИНГДАН ЗИЁД АҲОЛИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИБ КЕЛМОҚДА


16.12.2020   2425

Аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги кунда вилоятда жами 4 минг 257 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, унда 587 мингдан зиёд аҳоли жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб келмоқда.

Спорт иншоотларини жисмоний тарбия дарсларидан бўш вақтларда спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар), спорт клублари ҳамда бошқа спорт ташкилотларига фойдаланиш учун бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирда мактаб спорт залларининг 359 тасида болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг 647 нафар тренерлари томонидан спорт тўгараклари ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳусусий тадбиркорлар томонидан 46 та спорт (11 таси спорт заллари ва 35 таси спорт майдончалари) иношоатлари барпо этилди.

Вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг биринчи раҳбарлари “Шахсий наъмуна” тамойилига асосан ҳафтанинг шанба кунлари велосипедда харакатланиш ҳамда спорт билан шуғулланиш тизими жорий этилди.

Бундан ташқари, вилоятимизда “Соғлом хаёт учун
5000 қадам”
лойихаси амалга оширилиб, шаҳар ва туман ҳокимлари бошчилигида пиёда юриш тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг Футбол, мини футбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат-шашка, арқон тортиш турлари бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар мусобақаларнинг ҳудуд ва туман, шаҳар босқичлари якунланиб, ушбу босқичларда 60 минг нафардан зиёд уюшмаган ёшлар иштирок этган бўлсалар, жорий йилнинг
12 декабрь кунидан ушбу мусобақаларнинг вилоят финал босқичларига старт берилди.

Бундан ташқари вилоятимизда эълон қилинган декабрь “Саломатлик ойлиги” доирасида аҳолининг барча қатлам вакилларини қамраб олган ҳолда 110 та спорт мусобақаларининг тақвим режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар куни вилоятда турли ёш тоифаларида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, вилоятда ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича бошқарма, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбар ва ходимлар ҳамда маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақалар ўтказиш учун 9 та спорт тури (футбол, стол теннис, баскетбол, волейбол, шахмат-шашка, оғир атлетика, белбоғли кураш, енгил атлетика ва бокс) танлаб олинди.

Ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун, маҳаллалар кесимида ўтказиладиган спорт мусобақаларда иштирок этиш истагида бўлган 70 минг 113 нафар ёш фуқаролар ҳамда вилоят ташкилотларидан 4 минг 26 нафар ёш ходимлар рўйхати шакллантирилди.

Вилоят ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган мусобақа жойлари танлаб олиниб, бошқармалар ўртасида мусобақаларни манзилли ташкил этиш учун график ишлаб чиқилиб, спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Келгуси 2021 йилда ҳам аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш ишлари давом эттирилади.

2021 йилда “Замонавий кўча” дастури асосида 19 та спорт майдончаси, 23 та болалар ўйингоҳи, 66 км пиёдалар йўлаги,
52 км велосипед йўлаклари, шунингдек, 180 та
маҳалла ҳудудларида бадминтон, стритбол, ворк-аут (кўча фитнеси) майдончалари ташкил этилади.

Манба: Андижон вилояти ҳокимининг мурожаатномаси.