Андижон 24

АНДИЖОНДА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 537 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ(+ВИДЕО)


14.02.2020   3523

Тадбирда шоир ва ёзувчилар, шунингдек, Ҳиндистон, Афғонистон, Қозоғиcтон, Қирғизистондан келган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этиб, Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Уни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб берди.

Анжуманда сўз олганлар мамлакатимизда Мустақиллик йилларида халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, инсоният тафаккурини айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдагиўрни муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, Бобур ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари, бобурийларнинг Ҳиндистон тараққиётидаги ўрни беқиёс эканлиги эътироф этдилар.

Вилоят театри санъаткорлари томонидан Бобур ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этилиб, ёш ижодкорлар Бобур ғазалларидан намуналар ўқидилар.

Бобур таваллудига бағишланган тадбир «Боғи Бобур»да илмий конференция доирасида давом этди.

«аuz.uz» online гуруҳи.