Бугуннинг гапи

АНДИЖОНДА ЙПХ ИНСПЕКТОРИНИНГ «BODY CAMERA»СИНИ ТОРТИБ ОЛГАН ХАЙДОВЧИ 5 МИЛИОН 575 МИНГ СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИГАН БЎЛДИ (+видео)


10.01.2020   19580

2020 йилнинг 4 январь куни соат 16:00 лар чамасида Андижон вилояти Шахрихон тумани худудида хизмат олиб бораётган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Ласетти русумли 60 L050 PA давлат белгили транспорт воситасига тўхташ ҳақидаги ишораси берилганида, Хайдовчи ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларини бажармасдан тўхтамай Шахрихон-Бўстон(Бўз) йўналишида ҳаракатини давом эттиради. Берилган тезкор хабарга кўра ушбу йўналишда Бўстон туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан ушбу транспорт воситасини тўхтатиш чоралари кўрилади. Шунда ҳам ҳайдовчи Р.С. ЙПХ инспекторининг қонуний талабларини бажармасдан, ҳақорат қилиб, унга фаол қаршилик кўрсатиб ЙПХ инспекторига бириктирилган “body camera”ни тортиб олиб воқеа жойидан кетиб юборишга ҳаракат қилган вақтида, ЙПХ инспектори автомашинани тўхтатиш чораларини кўриб, қўшимча куч воситалар ёрдамида “body camera” қайтариб олинган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб қоида бузарликлари юзасиданмаъмурий баённома тузилган ва автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 07.01.2020 йил куни Бўстон тумани маъмурий судида тўпланган хужжатлар асосида очиқ суд мажлиси ўтказилиб,ҳуқуқбузар Р.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-модда 1-қисми, 135-модда 1-қисми 183-модда,194-модда 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлиқларни содир этганда айбдор деб топилиб, базавий хисоблаш миқдорининг25-баробари миқдорда (5 млн. 575 минг сўм) жарима жазоси белгиланган.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати