Андижон 24

«Андижонда ёшлар ўн кунлиги» лойиҳаси: 16 НАФАР ЁШ 10 КУН МУДДАТГА ШАҲАР ВА ТУМАН ҲОКИМЛАРИ ЎРНИНИ ЭГАЛЛАДИЛАР


21.01.2021   1731

Вилоят ҳокимининг ёшлар етакчилари билан учрашувида Шуҳратбек Абдураҳмонов 2021 йил 20 январдан 30 январга қадар «Андижонда ёшлар ўн кунлиги» лойиҳаси доирасида 16 нафар ёш 10 кун муддатга шаҳар ва туман ҳокимлари ўрнини эгаллаганини маълум қилди. 48 нафар ёш эса уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича сектор раҳбарларига узоқ муддатга бириктирилди.

Ёш ҳокимлар асосий эътиборни "Тенгдош тенгдошга” тамойили асосида уюшмаган ёшлар билан ишлашга қаратади. Улар маҳаллаларда учрашувлар ўтказиб, уюшмаган ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганади ҳамда ҳар бирини жойида ҳал этишга ҳаракат қилади. Ўн кунлик якунида эса раҳбарлик лавозимидаги фаолияти юзасидан ҳисобот тайёрлаб, таклифлар беради.

Қолган 48 нафар ёш эса бир ойдан бир йилгача бўлган муддат давомида сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ёшлар масалалари билан шуғулланади.