Жамият

АНДИЖОНДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИ КАФИЛЛИГИ АСОСИДА 4 НАФАР ЁШЛАР СУД ЗАЛИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ


14.11.2020   2460

Андижонлик фуқаролар Р.М. ва Э.И. га Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди, А.Ш. га Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари, Х.Д. Жиноят Кодексининг 127-моддаси 3-қисми ва 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан айблов эълон қилинган.

Бугун судда Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши кафиллиги асосида фуқаро Р.М, Э.И ларга аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланди. Х.Д Жиноят Кодексининг 72-моддаси тартибида шартли синов берилди. А.Ш жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Ёшларимиз вақтида эгри йўлдан тўғри йўлга қайтиб, адашганини тан олдилар. Иттифоқ кафиллиги эса уларни янги ҳаётга оиласи бағрига қайтарди.