ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ЙИЛИГА 22 МИНГДАН ОРТИҚ ТЕМИР-БЕТОН ТАЯНЧЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИГА ЭГА ЗАВОД ИШ БОШЛАДИ


16.02.2021   1680

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ташаббуси билан Андижон вилоятида ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида, «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан жорий йилнинг 16 февраль куни СВ 9,5х2,0, СВ 110х3,5 русумидаги темир-бетон таянчлари ишлаб чиқариш цехининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Д. Носиров, Андижон вилояти ҳокимлиги қурилиш бўлим бошлиғи Р. Хожибоев, Хўжаобод туман ҳокими З. Аҳмадалиев, Андижон ҲEТК» АЖ мутасадди ходимлари ва бошқалар иштирок этдилар. Таъкидлаш жоизки, йилига 22 мингдан ортиқ темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш режалаштирилган заводда ҳар хил турдаги траверс маҳсулотлари ҳам тайёрланади. Заводда 10 нафар ходим доимий иш жойи билан таъминланган, бундан ташқари ушбу ҳудудда яшовчи 6 нафар ходим ишбай усулида ишга қабул қилинди.

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати