Ўзбекистон

Андижонда Янги йилни уч миллиондан ортиқ киши қарши олди


16.01.2018   358

Ўтган йил давомида Ўзбекистонда аҳоли сони 533,4 минг кишига кўпайди ва 2018 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 32,65 миллион кишини ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълумотига қараганда, аҳолининг ярмидан кўпи (16,53 миллион киши) шаҳар аҳолисидан иборат.

Андижон вилоятида аҳоли сони жорий йил бошида 3,011 миллион кишига етган. Бу, Ўзбекистонда яшаётганларнинг 9,2 фоизини ташкил этади. Мазкур кўрсаткич билан Бобур замин юрти доимий аҳоли сони бўйича мамлакатда 4-ўринда турибди.

Минтақалар кесимида аҳолининг энг катта сони Самарқанд (3,72 миллион киши ёки республика аҳолисининг 11,4 фоизи), Фарғона (3,62 миллион киши ёки 11,1 фоиз), Қашқадарё (3,148 миллион ёки 9,6 фоиз) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.