Андижон 24

АНДИЖОНДА «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР» ШИОРИ ОСТИДА АКЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ


14.12.2019   1228

Андижон шаҳри марказига ўрнатилган Янги йил арчаси атрофида сиёсий партиялар вакиллари, маҳаллалар, таълим муассасаларидан келган минглаб фуқаролар, айниқса, ёшлариштирокида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида акция бўлиб ўтди.

Акцияда сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчларига оид савол-жавоблар, викторина ўйинларида ёшлар қанчалик билимдон ва фаол эканликларини намоён этдилар.

- Бу йилги сайловларда илк бор қатнашаман, - дейди Баҳтиёржон Тоҳиров. – Номзодларнинг сайловолди тарғиботларини, теледебатларни кузатиб, сайлов биз ёшларнинг келажагида муҳим аҳамиятга эканлигини янада чуқурроқ англадим. Шу боис ҳам сайловларда фаол иштирок этишга аҳд қилдим ва барча тенгдошларимни ҳам ушбу жараёнда фаол қатнашишга чақириб қоламан.

Тадбирда санъаткорлар, эстрада хонандаларнинг чиқишлари, улар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга фуқароларни фаол жалб этиш мақсадида “Юксалиш” умумиллий ҳаракати ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилаётган миллий акцияси тадбирлари Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида юқори кўтаринкилик билан давом этмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.