Жамият

АНДИЖОНДА ЯНГИ СОВУҚЛИ ЗАНЖИРИ ҚУРИЛМАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


02.10.2019   141

UNICEF ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилоят Давлат санитария-эпидемология назорат марказида турли касалликларга қарши вакциналарни сифатли сақлаш имконини берувчи янги совуқлик занжири қурилмасини фойдаланишга топширди. Бу ҳақда «auz.uz» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Янги вакциналар омбори бир ёшгача бўлган 64,500 болани эмлашга мўлжалланган 12 турдаги 31,000 литр ҳажмдаги вакциналарни сақлаш имконини беради. Ичига кириб юриш мумкин бўлган совутгич камералари вакциналар сифатини таъминлаш учун заур бўлган Цельсий бўйича плюс 2-8 даражани доимий равишда таъминлаб туради. Беш ёшгача бўлган болалар сони вилоятда ошганини эътиборга олган ҳолда янги вакциналар омборининг ҳажми аввалгисига нисбатан анча ката ҳисобланади. Омборнинг қуриш ишлари “Сердолик” фирмаси томонидан амалга оширилган бўлиб, бунинг учун 867 миллион сўм маблағ сарфланган.

- Андижон вилоятида бундай иншоотнинг ишга туширилиши ҳудуддаги болаларни касалликларга қарши эмлаш сифатини ошириш, улар саломатлигини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади, - дейди Саша Грауманн. – Улаор ишлаб чиқарилганидан бошлаб то ҳар бир болага етиб боргунча ўз хусусиятини йўқотмайди.

Маълумот учун, UNICEF ва GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти томонидан Ўзбекистонга ажратилган 22 миллион долларлик грант ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда жами 21 та вакцина сақлаш омборхонасини қуриш ва уларни жиҳозлаш белгиланган. Мазкур объектлар Шарқий Европа ва Марказий Осиёда энг яхшилари ҳисобланади.