ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ЯНГИ ГАЗ ҚУДУҒИ ИШГА ТУШИРИЛИБ, АҲОЛИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОШЛАНДИ


11.05.2020   946

Жорий йилнинг 6 май куни Булоқбоши туманидаги “Учтепа нефт ва газ кони”нинг 14-сонли газ қудуғи ишга туширилиб, ушбу қудуқдан олинаётган табиий газ “Ўзтрансгаз”АЖнинг магистрал линиялари орқали ҳудуд аҳолисига етказила бошланди. Бу ҳақда “Андижоннефть” АЖ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2020 йил 3 март куни “Уч тепа нефт ва газ кони”нинг 14-сонли қудуғида саноат миқёсидаги табиий газ олишга эришилган.

Айни пайтда қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 60-70 минг м³ ташкил қилмоқда.

Жорий йилнинг 6 май куни ушбу қудуқдан олинаётган табиий газ “Ўзтрансгаз”АЖнинг магистрал линиялари орқали ҳудуд аҳолисига етказила бошланган.

Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида «Андижоннефть» акциядорлик жамияти мутахассислари яна янги газ ўчоқларида қидирув ишларини ҳамда қазиб олинаётган газ ҳажмини янада оширишга эришиш учун изланишларда давом этмоқда.

Бундан 5 ой аввал «Андижоннефть» АЖ томонидан Андижон вилояти Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғида жойлашган «Учтепа нефть ва газ кони»нинг 13-сонли газ қудуғидан саноат миқёсида газ олишга эришилгани ҳақида хабар берилганди.