Бугуннинг гапи

АНДИЖОНДА ЯНА БЕШ НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


28.05.2020   953

Коронавирусга чалинган яна 5 нафар бемор Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан тўлиқ соғайиб чиқди. Эндиликда улар реабилитация кусини ўтаб, ўз оилаларига қайтадилар.

-Карантин даврида бизда жами 177 нафар бемор даволанди, - дейди муассаса бош врачи вазифасини бажарувчи Шукурилло Солижонов. – Улар орасида турли ёшдаги, касб-корли вилоятимиз фуқаролари бор эди. Ҳар 10 кунда таҳлиллар олиш орқали даволаш муолажаларини олиб бордик. Беморлар бюджет ҳисобидан тўлиқ таъминлаб келинди. Иммунитетни кўтариш, сурункали хасталиги борлар учун керакли амалиётлар қўлланили. Бугунгилардан ташқари назоратимизда 3 нафар бемор қолмоқда. Насиб этса, уларни ҳам соғломлар қаторига қўшамиз.

-Давлатимиздан, шифокорларимиздан миннатдормиз, - дейди соғайган оила бошлиғи Комилжон Абдуллаев. – Турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан даволандим. Мана бугун реабилитация ўташ учун шифохонадан чиқиб кетмоқдамиз.

З.Умрзоқов.