Андижон 24

АНДИЖОНДА WEB-ДАСТУРЛАШ, WEB-ДИЗАЙН, WEB-ГРАФИКА УСТАЛАРИ ТАЙЁРЛАНАДИ


15.05.2019   1715

Ушбу ўқув марказида 12 соатдан тортиб, 144 соатгача бўлган ҳажмдаги дастурлар асосида рақамли технологияларнинг турли йўналишлари бўйича ўқитилади. Марказ тегишли адабиётлар ва замонавий оргтехника воситалари билан жиҳозланган.

Иккита ўқув хонасида бир вақтнинг ўзида 17 нафар йигит-қиз таҳсил олиши мумкин. Уларга web-дастурлаш, web-дизайн, web-графика, ахборот хавфсизлиги каби бир қанча йўналишлар бўйича тажрибали мутахассислар сабоқ беради. Яна бир хона кибер спорт билан шуғулланиш ҳамда робототехника соҳасини ўрганишга мўлжалланган. Яъни марказ Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг учинчи йўналишига ихтисослашган.

-Ўқитиш бепул асосида, - дейди Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси Аброр Аҳмедов. – Битирувчиларимиз локал тармоқлар ва мобил иловалар яратиш кўникммаларига эга бўладилар. Қолаверса, Тошкентдаги Инха ва Турин политехника университетида шу каби йўналишлар мавжудки, уларда ўқишни давом эттириш мумкин.

Очилиш маросимида ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш.Садиков иштирок этди.

«auz.uz» online гуруҳи.