Андижон 24

АНДИЖОНДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИР МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИШ БИЛАН БОШЛАНДИ


14.01.2020   853

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбир Андижон шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди.

Мардлик ва жасоратни шарафловчи тадбир давомида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги фаоллар, ҳарбийлар, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари гул қўйиб, таъзим бажо келтирдилар. Иштирокчилар Ватан ҳимоячиларининг кўрсатган қаҳрамонликларини эсга солувчимусиқа садолари остида шаҳдам қадам ташлаб ўтдилар.

Байрамга ҳамоҳанг либос кийган ҳамюртларимизни кўриб, ҳарбийлик шарафли касб эканлигини янада теранроқ ҳис қиласиз. Марказда барпо этилган палатка кўпчиликнинг ҳайратини оширди. Қатнашчилар вилоят раҳбари билан биргаликда ҳарбийча тузалган дастурхон атрофида жам бўлишиб, унутилмас аскарлик онларини ёдга олдилар.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.