Андижон 24

АНДИЖОНДА УЛОҚ ВА КЎПКАРИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ (+ВИДЕО)


11.12.2021   721

«Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» форуми доирасида Андижон вилоятида кўплаб лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, ёшлар ўртасида миллий спорт турларини оммалаштириш мақсадида от спорт тури бўйича «Улоқ ва кўпкари» спорт мусобақасининг Андижон вилоят босқичи ўтказилди.
Улоқ-кўпкари мусобақасида 500 нафарга яқин ёш полвон ғолиблик учун курашди.

Шиддатли ва қизиқарли тарзда ўтган мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

«auz.uz» online гуруҳи.