Спорт

АНДИЖОНДА УЛКАН СПОРТ МАЖМУАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА


29.11.2018   221

Республикамизнингучта шаҳри, жумладан, Андижонда қурилаётган универсал спорт мажмуаси нуфузли халқаромусобақаларни ўтказиш имконини беради. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнингвилоятимизга ташрифи чоғида иншоот лойиҳасини қайта кўриб чиқиш бўйичатопшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Архитектура ва қурилиш қўмитаси мазкур объектнинг янги концепциясини тақдим этди.

– Концепцияга кўра мажмуада 48х72 ҳажмдаги 3 та зал ҳамда 4000 томошабинга мўлжалланган ёпиқ манеж, 3 та машғулотлар, алоҳидатренажёр заллари ҳамда футбол, баскетбол, волейбол майдонлари ва теннис кортлари қурилиши режалаштирилди, – дейди республика жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Андижон вилояти ҳудудий бўлимининг директори Неъматжон Абдураҳмонов. – Шунингдек, унинг ҳар бир залида спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар учункийимхона, сауна, тиббиёт пункти, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун махсус хоналар, автомобиллар тураржойлари, брифинг ва семинар ўтказиш учун 200 ўринликонференциялар зали, 25-30 ўринли ўқув хоналари барпо этиш белгиланган.

Улкан спорт мажмуаси Андижон шаҳридагиЮсуф Отабеков кўчасида қад ростламоқда. Объект майдонининг кенглиги унинг салобатидан дарак беради.Лойиҳа қиймати 118 миллиард сўмни ташкил этади. Қурилиш «Хон MXICHK» фирмаси томонидан олиб борилмоқда. Иш юритувчи Муроджон Холматов биз билан суҳбатда шундай деди:

– Иш 3 сменада ташкил этилган. Мавжуд 8 та блокда ҳар куни 160 киши меҳнат қилмоқда. Қурилиш 3 йилга мўлжалланган. Аммо биз уни келаси йили,муддатидан аввалфойдаланишга топширишга қарор қилганмиз. Ҳозирнинг ўзида 30 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Техникамиз етарли. Улкан кран, бетон қоришмаси элтувчи автомобиллар, 2 та бетон заводимиз бор.

Объект узра қанот қоқаётган бургутдай турган осмонўпар кран чиндан ҳамулкан. Уни бошқараётган Рустамжон Ҳабибуллаевни вертолёт учувчисига қиёслаш мумкин.

Фароҳиддин Тўхтаев ёш бўлишига қарамай, пайвандчилар бригадасига бошчилик қилмоқда. У билан 20 киши меҳнат қилади.

– Уч-тўрт йилРоссияда ишладим, – деди у. – Андижонда барпо этилаётганзарбдор қурилиш объектига таклиф этишганда бажонидил рози бўлдим. Маоши ёмон эмас, вақтида бериляпти. Ошхонада овқат бепул. Энг асосийси, ўз юртимизда ишлаяпман, ҳар куни оиламиз даврасидаман. Бригадамиз хартумлик йигитлардан иборат. Улар астойдил меҳнат қилишяпти.

Дониёр Аҳмедов бошчилигидаги комплекс бригада асосанИзбоскан туманининг Урганжи қишлоғида яшайдиган мутахассис йигитлардан ташкил топган. Бахтиёр Исақов, Акбар Алиёров кабидурадгорлар, Раҳимберди Аҳмедов, Бобур Исақов, МиродилРаҳмонов сингари арматурачилар, Мирзабек Отамирзаев, Мавлон Ибайдуллаев каби бетончиларнинг қўли қўлига тегмайди.

Объектда ҳамма ўз вазифасинияхши билади ватопшириқни тез ҳамда сифатли бажаради. Хуллас, универсал спорт мажмуаси кун сайин кўкка бўй чўзмоқда.

Тўлқин СиддиҚ.