Андижон 24

АНДИЖОНДА УЧ ОЙЛИК ДОРИ-ДАРМОН ЗАҲИРАСИ ЯРАТИЛГАН. ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ(+ВИДЕО)


30.07.2020   6173

Аввалги брифингларда таъкидланганидек, вилоятда юқумли касалликлар ва коронавирус пандемиясида зарур бўлган 49 номдаги дори воситаларининг 3 ойлик заҳираси яратилган. 16 та улгуржи омборлар ва 1245 та дорихоналар фаолияти назоратга олинган. Тақчиллик ёки нархнинг асоссиз ортиб кетишига йўл қўйилмайди. Вилоятда фаолият кўрсатаётган «Макро фарм Андижан» ва «Гранд фарм трейд» МЧЖларда зарур дори воситалари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.