Андижон 24

АНДИЖОНДА УЧ КУН ИЧИДА 200 ДАН ОРТИҚ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛДИ


03.04.2020   3388

.Бугунги кунди Андижон шаҳридаги жарима майдонлари Карантин қоидаларини бузган шахсларнинг автомашиналари билан тўлди. 1-3 апрел кунлари ўтказилган рейд тадбирлари давомида 200 дан ортиқ транспорт воситалари вақтинчаликушлаб туришлик учун жарима майдонларига олиб кирилди.

Ҳозирда БХМнинг 20 баробари миқдоридаги сумманинг 70%, яъни 3.122.000сўмдан жарима тўлаган фуқаролар А.Маллабоев ва Ж.Усмоновларнинг автомашиналари жарима майдонидан олиб чиқилишига рухсат берилди. Ушбу фуқаролар такроран карантин қоидалирини бузмаслиги ва бемақсад автомашина бошқариб кўчага чиқмасликлари юзасидан ОГОХЛАНТИРИЛДИ.

Карантин вақтида фуқаролардан уйда бўлишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз


Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ мабуот хизмати.