«102» хабарлари

АНДИЖОНДА ТУНГИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА


28.08.2020   2609

Андижон шаҳрида ўтказилган тунги рейд тадбирлари давомида 2020 йил 27 август куни жами 8 нафар маст ҳолда автомашина бошқарган хайдовчилар аниқланди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Азизбек Сойибжонов томонидан тунги 01:20да "Хонда" русумли давлат рақами LV-907-VLбўлган автомашина тўхтатилиб, текширилганда.

Автотранспорт 02.02.1995 йилда туғилган Молдавия фуқароси Преда Юра Юривичга тегишли эканлиги аниқланди. Ушбу чет эл фуқароси маст ҳолатда Андижон шаҳри кўчаларида автомашина бошқарганлиги сабабли унинг улови вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилди.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.