«102» хабарлари

АНДИЖОНДА ТЕПЛОВОЗ МАСТ ХОЛАТДА РЕЛЬС УСТИДА ЁТГАН ФУҚАРОНИНГ ОЁҒИНИ БОСИБ КЕТДИ


03.07.2019   1105

Андижон-2 темир йул бекатининг 183 километри 6-пикети 7-йўлида бўш вагонларни саралаётган ЧМЗ-5928-сонли манёвр тепловоз ушбу йулда маст холатда темир йўл рельси устида ётган шаҳрихонлик фуқаро Э. А.нинг оёқларини босиб ўтиб кетган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маълум қилмоқда.

Ушбу бахтсиз ходиса жорий йилнинг 27 июнь куни соат тунги 00.45 лар чамасида рўй берган.

Натижада фуқаро Э.А.нинг иккала оёқ тиззаси тепа қисмидан кесилган. Бемор республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига жойлаштирилган бўлиб, унга «травматик, икки оёқ тиззасидан тепа қисмидан темир йўл таъсири остида кесилиши» ташхиси қўйилган.

Мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси юртдошларимиздан темир йўл хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўраб қолади.

Фото: вилоят ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси .