АНДИЖОНДА СЎНГГИ ИККИ ЙИЛДА МАНСАБДОРЛАР ТОМОНИДАН 139 НАФАР КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАР СОДИР ЭТИЛГАН
23.11.2020 3854
Андижон вилояти ҳокимлигида вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа корхона, ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоятпрокурори Ғайратжон Фозилов ҳудуддаги коррупциявий жиноятларни тахлил қилди. Унда маълум қилинишича, вилоятда сўнгги икки йилда 139 нафар мансабдорлар турли кўринишдаги коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган. Натижада етказилган моддий зарар миқдори 18 млрд. сўмдан ошди. Бундан ташқари, 17 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағларини талон -тарож қилиш ҳолатлари аниқланиб, бу қилмишлар учун 30 нафар шахсларжиноийжавобгарликкатортилди. Бундай ҳолатлар, асосан, қурилиш, банк, энергетика соҳаларига тўғри келади. Ҳудудий жиҳатдан олиб қараганда, Андижон шаҳрида, Хўжаобод, Асака, Жалақудуқ, Марҳамат, Олтинкўл, Булоқбоши туманларида уларнинг салмоғи кўпроқ.
Коррупциявий жиноятлар деярли барча соҳаларда мавжуд бўлиб, бундан аксарият ҳолларда оддий халқ жабр кўрган. Биргина “Ҳар бир оила – тадбиркор”дастури доирасида сўнгги икки йилда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 700 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредит банк мансабдор шахслари томонидан талон - торож қилинган. Масалан, “Миллийбанк”нинг Шаҳрихон филиали мансабдор шахслари С.Р. ва З.Д. 19 нафар фуқаро номига қалбаки ҳужжатлар тайёрлашиб, 378 млн. сўмни шахсий манфаатлари учун ўзлаштириб юборган.
Йиғилишда жиноятнинг ушбу тури содир этилиш сабаблари атрофлича тахлил қилиниб, унга қарши кураш ва олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим масалалар муҳокама этилди.
Зиё СИРОЖ.