ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ШУ КУНГА ҚАДАР 700 ГА ЯҚИН САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ


17.11.2020   1306

Давлат хизматлари марказларига келиш имкони бўлмаган фуқаролар учун ташкилот томонидан сайёр давлат хизматлари тақдим этилмоқда.

Агентликнинг вилоят бошқармаси Ташкилий-таҳлил бўлими бош маслаҳатчиси Муҳаммадусмон Абдувалиевнинг маълум қилишича, шу кунга қадар шаҳар ва туман ДХМлар томонидан чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда 700 га яқин хизматлар сайёр хизматлар ташкил этилган. Натижада жисмоний ва юридик шахсларга 9200 дан ортиқ хизматлар кўрсатилиши таъминланган.

Қайд этиш лозим, фуқаролар мурожаатларининг аксарияти жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификатсион рақамини (СТИР) олиш, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш, сув тармоғига уланиш, архитектура ва қурилиш, кадастр ва коммунал хўжалик соҳасидаги давлат хизматлари кабилардан иборат бўлган.

Сайёр хизматлар давомида мутахассислар томонидан фуқаролар учун қизиқарли ва фойдали бўлган муҳим ҳуқуқий маълумотлар, хусусан, нотариал, давлат хизматлари ҳамда тадбиркорлик соҳаларига доир тушунчалар берилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги Андижон
вилояти бошқармаси ахборот хизмати