Андижон 24

АНДИЖОНДА ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 538 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ


14.02.2021   1899

Айни кунларда юртимиз бўйлаб шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги чексиз эҳтиром билан нишонланмоқда.

Мазкур сана муносабати билан Бобур номидаги майдонда қад ростлаган шоҳ ва шоир, буюк бобокалонимиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда вилоят ҳокими бошчилигидаги вакиллар, олимлар, ташкилот, муассаса жамоалари, ҳарбийлар ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Анжуманда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, барча андижонликларни Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги билан қизғин муборакбод этди. Шунингдек, нафақат Андижонда балкибутун Ўзбекистонда бобомиз номлари билан юритилувчи боғлар, илм-фан, маданият масканлари фаолият кўрсатаётганлиги халқимизнинг унинг сиймосига бўлган эҳтиромнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади. Аждодларимизнинг буюк меъроси аҳолимизни, хусусан ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ьадбир давомида таниқли шоир, олим ва профессорлар, ўқувчи ёшлар Бобурнинг ижоди, ҳаёти давомида тутган ўрни ва Ватанга бўлган муҳаббати ҳусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Анжуман давомида Бобомиз қаламига мансуб ғазал ва рубойилар ўқилди. Уларга ҳамоханг тарздакуй-қўшиқлар янгради.

«auz.uz» online гуруҳи.