Андижон 24

АНДИЖОНДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЖАМҒАРМАСИГА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ҲИСОБИДАН БИРИНЧИ БОСҚИЧДА 8 МЛРД.СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ


17.12.2020   11537

Бутун дунёда бугунги коронавирус пандемияси шароитида аҳолини талаб даражасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш барча учун бирдек долзарб вазифага айланган.

Жорий йилнинг 20 октябрь куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг алоҳида қарори тасдиқланди.

Бугунги кунда вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Андижон вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” жамғармаси ташкил қилиниб, унга маҳаллий бюджет ҳисобидан биринчи босқичда 8 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Мисол учун, гўшт маҳсулотлари учун “Фаровон юрт савдо файз” МЧЖ ва “Темурмалик бўрдоқичилик” фермер хўжаликларига 1 млрд. сўм, ўсимлик ёғи учун “Имрон экспорт торг” МЧЖга 1,7 млрд. сўм фоизсиз ссуда ажратилди.

Шунингдек, картошка учун 4,4 млрд. сўм ҳамда шакар маҳсулоти учун 870 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Натижада, бугунги кунга қадар 1 минг 467 тонна картошка, 150 тонна шакар, 130 тонна ўсимлик ёғи, 20 тонна гўшт маҳсулотлари олиб келиниб, арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.

Манба: Андижон вилояти ҳокимининг мурожаатномаси.