«102» хабарлари

АНДИЖОНДА ОНА ЎЗ БОЛАСИНИ ВАХШИЙЛАРЧА УРГАНМИ? АСЛИДА НИМА БЎЛГАН? (+ВИДЕО)


25.04.2020   2445

24 апрель куниижтимоий тармоқларда Андижон тумани, Султонобод МФЙ, Гулистон кўчасидаги хонадонларнинг биридаона ўз боласини вахшийларча урганлиги шунингдек, фарзандини урган оила ўз онасини ҳам уриб, уйдан ҳайдаганлиги акс этганхолатлар тарқалди. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мазкур хонадонга ташриф буюрилиб, боланинг ота-онаси ва яқинлари билан сухбатлашилди ва вазиятга ойдинлик киритилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича терговга қадар текширувҳаракатлари амалга оширилмоқда. Текширув ҳаракатлари натижаси бўйича қўшимча равишда ахборот бериб борилишини таъминланади. Шу ўринда фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларга асосланмаганмаълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз!

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати