Спорт

АНДИЖОНДА «ОЛТИН ВОДИЙ ВЕЛОТУР» СОҒЛОМЛАШТИРИШ СПОРТ ТАДБИРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)


23.05.2019   5659

Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан 23-24 май кунлари велоспортни янада оммалаштириш, турли ёш тоифалари, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида водий бўйлаб “Олтин водий велотур” соғломлаштириш спорт тадбири ташкил этилди. Дастлаб, Андижон шаҳрининг Бобур майдонида зўр кўтаринкилик билан бошланган тадбирда 1000 дан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров сўз олиб, мамлакатимизда спортга, қаратилатган этибор ҳусусида алоҳида фикр билдирар экан ушбу тадбир давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта мухим ташаббус асосида ташкил этилганлигини таъкидлади. Шу ўринда спортчиларга Андижон, Наманган ва Фарғона бўйлаб давом этадиган 260 клометрлик масофани соғ-саломат босиб ўтишларида омад ва зафарлар тилади. Шундан сўнг велоспортчилар ҳаркатига старт берилди.

Спортчилар Андижон шаҳридан Олтинкўл туманига кириб борар экан уларни туман фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари карнай сурнай садолари остида кутиб олинди. Йўл давомида спортчиларга тумандаги ҳаваскор велосепедчилар ҳам ҳамрох бўлиб бордилар. Айниқса, Балиқчи туманида ташкил этилган кутиб олиш маросими спортчиларни янада шижоат билан олға босишга ундади. Ўз навбатида тумандаги ёшлар ва аёл велоспортчиларнинг сафга қўшилгани барча иштирокчиларга кўтаринкилик улашди. 75 километрдан ортиқроқ масофани босиб ўтган спорчиларни туманнинг Наманган вилояти билан туташган ҳудудида балиқчилик кекса нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар гулдасталар билан қарши олдилар. Туман ижодкорлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага бирдек ҳуш кайфият улашди.

«auz.uz» online гуруҳи.