ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА «ОҚ ҚИЙИМЛИ ИНТЕРВЬЮЕР»ЛАР АҲОЛИНИНГ ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИНИ ЎРГАНДИ


26.11.2020   3581

- Ассалому алайкум! Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати жаҳон банки кўмагида сизнинг шаҳрингизда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳа тайёрламоқда. Биз аҳоли орасида иситиш ва иссиқ сувнинг етиқазиш билан боғлиқ муаммоларни ёки тизимни ёмон ишлашини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтқазмоқдамиз. Сизнинг жавобларингиз ва сўзларингиз асосида шаҳар аҳолисини сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади. Шаҳсан Сиз ҳақингиздаги ҳеч қандай маълумот ошкор қилинмаслигини ваъда қиламиз. Сиздан олган барча маълумотлар умумий хулосалар учун, биз сўровнома ўтқазган одамларнинг манзиллари ва номларини кўрсатмасдан ишлатилади.

19-21 ноябрь кунлари Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи айрим хонадонларга оқ қийимли интервьюерлар мана шундай саволлар билан истеъмолчиларнинг иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ва таклифларини эшитдилар.

“Коммунхизмат” агентлиги томонидан ташкил этилган ўрганишлар давомида Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобидан 2021-2023 йилларда Андижон шаҳрининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш кўзда тутилгани ҳақида маълумотлар берилди.

Қайд этиш лозим лойиҳа доирасида қозонхонадаги қозонлар ҳамда 24,1км узунликдаги иссиқлик узатиш тармоқларни қуриш, лойиҳа худудидаги 271 та кўп хонадонли уйлар ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектларига 304 та индивидул иссиқлик пунктлари ўрнатишишларини амалга ошириш белгиланган.

Натижада Андижон шаҳридаги 5 та кичик даха ҳамда Бобораҳим Машраб кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари узлуксиз иссиқлик энергиси ва иссиқ сув билан таъминланади. Лойиха қиймати 35,95 млн.АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа Жахон банки, Давлат бюджети, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маблағлари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари маблағлари эвазига амалга оширилиши белгиланган.

Маълумот учун, респондентларнинг деярли барчаси марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти ва иситиш тизими йўқлиги сабаб, хонадонларни иситишда электр иситгичлар, кондиционер ва турли печлардан фойдаланишларини билдирди. Бундан ташқари фуқароларнинг айримлари газ, ўтин ва кўмирлар ёрдамида куз-қиш мавсумини ўтказаётганликларини қайд этишди.