ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ОДАМЛАР ЎЛИМИГА НИМА САБАБ БЎЛМОҚДА?


12.02.2019   1480

2018 йилнингянварь-декабрь ойларида вилоятимизда15365киши вафот этди. 2017 йилнинг шу даврига (16 122 киши) нисбатан757кишига камайди, мос равишда ўлим коэффициенти5,1промиллени ташкил қилди (2017 йил январь-декабрда – 5,4 промилле бўлган), дейилади Андижон вилояти статистика бошқармасининг ахборотномасида.

Ўлим коэффициентининг сезиларли ўсишиУлугнор туманида(4,6дан 4,9 промиллега) туманида кузатилди. Қолган туманларда мазкур кўрсаткич камайиши қайд қилинди. Чунончи, ўлим даражасининг энг паст кўрсаткичиХонобод шахрида(4,4промилле), Пахтаобод, Булоқбоши, Балиқчи ва Олтинкўл(4,8промилледан) туманлари ҳиссасига тўғри келди.

Ўлганлар умумий сонидан қон айланиш системаси касалликларидан 9996 та (65,1фоизи), бахтсиз ҳодисалардан749та (4,9фоизи), нафас олиш органлари касалликларидан 420 та (2,7 фоизи), ҳазм қилиш органлари касалликларидан 738 та (4,8 фоизи), ўсмалардан1260та (8,2фоизи) ва юқумли касалликлардан 201 та (1,3 фоизи), бошқа касалликлардан 2001 та (13,0 фоизи) вафот этган.