АНДИЖОНДА «НЕКСИЯ 3» ВА 2 ТА «СПАРК» ИШТИРОКИДА ТЎҚНАШУВ СОДИР БЎЛДИ

23.07.2020 6025
Жорий йилнинг 23 июль куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро ахамиятдаги автомобиль йўлининг 485-километрида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.А. “Нексия
Натижада, “Спарк” русумли автомобиль хайдовчиси А.А. ҳамда онаси 1958 йилда туғилган Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина йўловчиси 1986 йилда туғилган Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати