Жамият

АНДИЖОНДА «МИЛЛИЙ РАҚС ИЖРОЧИЛИГИ» РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ


23.09.2019   3397

Вилоят қўғирчоқ театрида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилиги” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда шаҳар ва туманлардан 16 нафар ёш, яккахон рақс ижрочилари ўз дастурларини намойиш этдилар.

Танловда республика ишчи гуруҳи аъзолари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Наргиза Алимова ҳамда устоз санъаткор, балетмейстер Нурхон Зулуновалар қатнашдилар. Иштирокчилар М.Турғунбоева томонидан саҳналаштирилган асар ва ихтиёрий рақс ижро этдилар. Ҳакамлар ҳайъати қатнашчилар репертуарларининг бадиий қиймати, ижро маҳорати ва артистизм, ижро услуби ва йўлининг мутаносиблиги, саҳна либоси, маданияти ва декоратив-амалий ижод асарларидаги бадиий савиясига қараб баҳоладилар.

Унга кўра, Нуржаҳон Ҳайдарова биринчи, Сарвиноз Орипова иккинчи, Ойдин Ўткирбекова учинчи ўринларни эгалладилар. Биринчи ҳамда иккинчи ўрин соҳибалари танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Танловда фаол қатнашган иштирокчиларга Андижон вилояти Маданият бошқармаси томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Вилоят Маданият бошқармаси матбуот хизмати.