ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА «МЕҲРИМИЗ СИЗГА» АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


29.05.2019   4659

ндижонда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан билим масканларида таҳсил олаётган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ва уйда якка тартибда таълим олувчи, ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болалар учун “Меҳримиз сизга” акцияси ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ва 29 майдан 1 июнга қадар давом этадиган акция доирасида 900 дан ортиқ болажонлар учун вилоят қўғирчоқ театрида япон халқ эртаклари асосида саҳналаштирилган “Турнанинг пати” спектакли намойиш этилмоқда ва шу ернинг ўзида ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари улашилмоқда.

Шунингдек, Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида жойлашган “Ҳайвонот боғи” ва вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилмоқда. Бу ерда болалар турли мамлакатлардан олиб келинган қуш ва ҳайвонларни томоша қилишмоқда.

- Бугун биз ўртоқларим билан маза қилиб айландик, - дейди Андижон шаҳридаги 40-иҳтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Мастурахон Сиддиқжонова. – Қуш ҳақидаги спектаклни, ҳайвонот боғига бориб, қушларни, балиқларни, шер ва маймунларни кўрдик. Акалар ва опалар бизга қўғирчоқлар ва музқаймоқлар беришди. Бундан жуда ҳам хурсандман.

«auz.uz» онлайн гуруҳи