Андижон 24

АНДИЖОНДА МАРКАЗИЙ КЎЧАЛАР МАХСУС ТЕХНИКАЛАР ЁРДАМИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА


03.04.2020   3028

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Ободонлаштириш бошқармаларининг махсус техникалари ёрдамида Андижон шаҳрининг марказий кўчалари дезинфекция қилинмоқда.

Дезинфекция ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 8 та, вилоят Ички ишлар бошқармаси 2 та ва Ободонлаштириш бошқармасининг 2 та махсус техникалар жалб қилиниб ҳар куни 80-100 тонна дориланган сув ишлатилмоқда.

Уйда қолинг. Ўзингизни ва оилангизни эҳтиёт қилинг!

Манба: Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati