Андижон 24

АНДИЖОНДА МАҲАЛЛИЙ ЎЙИНЧИЛАРДАН ТАШКИЛ ТОПГАН ФУТБОЛ КЛУБЛАРИ БЎЛАДИ


28.01.2019   1057

Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Соғлом авлод”ўйингоҳида футболга қизиқувчи маҳаллий ўйинчилар билан ўтган учрашувда маълум қилди, - дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бундан аввал вилоят оммавий ахборот воситаларидан футболга қизиқувчи ёшлар билан вилоят ҳокимининг учрашуви ҳақида эълон бериб борилган эди.Бундан хабар топган 700 нафарга яқин футбол мухлиси ўйингоҳга жам бўлишди.Вилоят раҳбари улар билан суҳбатда маҳаллий ўйинчилардан “Андижон” клубига рақобатдош бўлган клубларни ташкил этиш, ёшларни саралаш, ушбу клубларни вилоят лигасида иштирокини йўлга қўйиш ва бу орқали ёшлар орасида жисмоний тарбияни янада ривожлантириш, соғлом авлодни вояга етказишда оммавий спорт турларини кенг тарғиб этиш масалаларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, у ташриф давомида “Андижон” клуби футболчилари ва раҳбарияти билан ҳам учрашиб, уларни янги мавсумга тараддуди, ўйингоҳни мавсумга тайёрлаш жараёнининг бориши билан ҳам қизиқди.