ТЕЗКОР ШТАБ 24/7

АНДИЖОНДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ


14.06.2024   1035

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида бугун Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ташкилотлари, мавсум мобайнида фаолият олиб борадиган барча соҳа вакиллари, бошқарув сервис компаниялари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Иброҳимжон Ҳолматов олиб борди ва йиғилганларга бугундан бошлаб, Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига старт берилганини айтиб ўтди.

Барча аҳолига коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда мутасаддиларга вазифалар юклатилди. Бундан асосий кўзланган мақсад аҳолини муаммоларини ўрганиш, уларга барча йўналишларда мурожаатига асосан ёрдам бериш керак дейди, - вилоят ҳокими ўринбосари.

Халқимизда «қиш ғамини ёзда ўйла» деган нақл бор. Шундан келиб чиққан ҳолда, коммунал хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини навбатдаги иситиш мавсумига тайёрлаш, куз-қиш мавсумида барқарор ишлашни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудларнинг санитария-тозалик ҳолатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада жадаллаштириш ҳақида ҳам вазифалар юклатилди.

Йиғилишда ҳар бир ташкилотга ўз зиммаларига юклатилган вазифалар алоҳида таъкидлаб ўтилди ва амалга оширилиши керак чора-тадбирлар эслатилди. Авваламбор белгиланган ишларнинг сифатли бажарилишига, бевосита ижрочиларнинг ва тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларининг маъсулиятини оширишга катта аҳамият бериш лозим.

Шу куннинг ўзидатайёргарлик ишлари Бўстон даҳасидан бошланди. Унда мутассадди ташкилотлар тегишлилиги бўйича фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, тиббиёт бошқармаси томонидан бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. 2 кун мобайнида бўлиб ўтадиган тиббий кўрикда ҳудуд аҳолиси ўзларинни саломатликларни текширтиришлари мумкин.