Андижон 24

АНДИЖОНДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҚАДАР 61 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН


13.06.2021   2440

Андижонда куз-қиш мавсумига қадар 61 та кўп қаватли уйда таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган

Жумладан, 24 та уйларнинг 10,4 минг кв.м том қисмини таъмирлаш, 81 та кириш йўлаклари, 17 та уйларнинг ички муҳандислик ва коммуникацияларни, 46 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, кириш йўлакларига 41 та темир эшик ва кодли қулф ўрнатиш, 49,3 минг кв.м уй олди йўлакларини (тротуарларни) бетонлаш ишлари бажарилади.

Ушбу ишлар учун 2 млрд. 311 млн. сўм “Кўп қаватли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш” жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари сарфланиши режалаштирилган.

Ҳозирда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 35 та (57%) уйларда таъмирлаш ишлари якунланди.

Жумладан, 16 та уйларнинг 7,2 минг. кв.м (80%) том қисмларини таъмирлаш, 28 та (40%) кириш йўлаклари, 10 та (26%) кодли қулфли темир эшиклар ўрнатиш, 4 та (24%) уйларнинг ички муҳандислик ва коммуникациялари, 27 та (68%) фасад қисмларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Куз-қиш мавсумига қадар таъмирланадиган 61 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ якунланади.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.