Андижон 24

АНДИЖОНДА КУНИГА 20 МИНГ НИҚОБ 900 СЎМДАН ДОРИХОНАЛАРГА ЕТКАЗИЛМОҚДА


18.03.2020   13915

Короновирус пандемиясининг олдини олишга барча ташкилотлар ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, “Макрофарм-Андижон” масъулияти чекланган жамияти тиббиёт ниқоби ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Ҳозирда корхонада кунига 20 минг дона шундай гигиеник-профилакика воситаси тайёрланмоқда. Ниқоблар жамият тизимидаги 20 та дорихонага тенг миқдорда тақсимланяпти. Таннархи 900 сўмга тушаётган гигиеник-профилактика воситаси дорихоналарда 1000 сўмдан сотилиши назоратга олинган.

- Эртадан ҳажмни 40 минг донага етказамиз, бунинг учун зарур хом-ашё етказиб келинмоқда, - дейди жамият тизимидаги дорихоналар иш бошқарувчиси Ҳасанбой Мирҳакимов.

Маълумот учун: Вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган “Макрофарм-Андижон” масъулияти чекланган жамияти шприц ва сироп ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

«auz.uz» online гуруҳи.