Андижон 24

АНДИЖОНДА КЎНГИЛЛИ ЁШЛАРДАН ТАШКИЛ ТОПГАН «ЁШ ВОЛОНТЁРЛАР» КЛУБИ АЪЗОЛАРИ ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА


03.04.2020   2906

Юртимизга кириб келган коронавирус эпидемиясига қарши кураш давомида ёшлар ташаббус кўрсатмоқдалар.

100 нафардан ортиқ ёшлардан иборат "Ёш волонтёрлар" клуби вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарларда ташкил этилган. Клуб фаоллари Санитария эпидемиология осойишталик маркази ва Ички ишлар ходимларига шаҳарга кириш ва чиқиш постлари, кўп қаватли уйлар, шаҳар ва туман кўчалари, марказий деҳқон бозорлари, корхона ва ташкилотларда дезинфекция ишларида ёрдам беришмоқда. Шaҳaргa кириб-чиқиш пoстлaридaги транспорт воситалариҳайдовчиларини тaртиб-қoидaлaргa риoя қилишгa чaқирмoқдa.

Юрт ривожига бефарқ бўлмаган йигит-қизларнинг ташаббусларига куч-қувват тилаймиз.

Ўзбекистoн ёшлaр иттифoқи Андижон вилоят Кенгaши матбуот хизмати.