Андижон 24

АНДИЖОНДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ 63012 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА


29.04.2021   906

28 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлабжами 46 317 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 646 696 нафарга етди.

28 АПРЕЛЬ КУНИДАГИ ЭМЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА ЮҚОРИ ЎРИНЛАРНИ:

Фарғона вилояти (7446 нафар),

Андижон вилояти (4986 нафар),

Тошкент вилояти (4532 нафар),

Наманган вилояти (4415 нафар),

Сурхондарё вилояти (4138 нафар) банд қилди.

ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТИ ШУКИ, КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАН ЖАМИ АҲОЛИ СОНИ:

* Фарғона вилоятида 88320 нафар,

* Наманган вилоятида 66690 нафар,

* Самарқанд вилоятида 63784 нафар,

* Андижон вилоятида 63012 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.