«102» хабарлари

АНДИЖОНДА «ҚОРА ДОРИ-2018» КОМПЛЕКС ТАДБИРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


25.06.2018   612

Ички ишлар вазирлигининг жорий йилнинг 7 апрелдагикўрсатмасига асосан “Қора дори – 2018” тадбири республикамизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам кенг миқёсда давом еттирилмоқда. Андижон вилояти ички ишлар идораларининг барчасоҳавий хизматларихамкорлигидагиёҳванд моддаларни вилоятимизга кириб келиш йўлларини тўсиш, таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларниноқонуний етиштирилишиниолдиниолишга қаратилган“Қора дори-2018” кенг қамровли тадбири жорий йилнинг 1 майидан 30 июнига қадар ўтказилиши белгиланган.

Ўтган давр мобайнида хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жами 89 та холат аниқланди.

Шундан, гиёҳванд моддаларни сотиш холати 7 та,ноқонуний саклаш холати 13 та, тақиқиланган кўкнори ва наша ўсимлигини етиштириш холати 69 та аникланиб, 7 килограммдан зиёд наркотик моддалар далилий ашё сифатида олинган.

Текширувлар хамда олиб борилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар натижасида, ариқ-зовур бўйларида, дала майдонлари четларида жами 91 та ёввойи тарзда ўсаётганнаша ўсимликлари 280 м.кв. майдонда аниқланиб, маъмурий тартибда чоралар кўрилди.

Ички ишлар вазирлиги, вилоят хокимлиги наркотик моддаларни назорат килиш комиссияси, вилоят Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат гурух томониданвилоятимизнинг барча ҳудудлари бўйича вертолёт ёрдамида назоратли учишлар амалга оширилди.

Амалга оширилган назоратли учишлар давомида, вилоят ҳудудида жами 7 та кўкнори ва наша ўсимлигини пинхона етиштириш ҳолатлари аниқланди.

Профилактик чора-тадбирларни кучайтириш максадида, “Қора дори” тадбири давомида жойларидагимаҳалла фуқаролар йиғинларида гиёхванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларни қилмишлари мунтазам равишда муҳокама этиб келинмокда.

Келгусида ҳам вилоят ички ишлар идоралари ходимлари томонидангиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашни янада кучайтирган ҳолда чора-тадбирлар мунтазам равишда олиб борилади.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ