Андижон 24

Андижонда китобсеварлар байрами давом этмоқда


25.05.2018   1669

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиз марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Китоб байрами” ўтказилмоқда. “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир”шиори остида ўтказилаётган ушбу байрам бугун китобсевалар билан гавжум.

Вилоят ҳокимлиги ва Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда, ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирда ёзувчи ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, ноширлар, талабалар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этмоқдалар.

- Халқимизнинг хусусан ёшларимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришда бугунги байрамнинг ўрни, аҳамияти йилдан йилган ошиб бормоқда – дейди вилоят ҳокимлиги котибият мудири Азизбек Миркомилов.

«auz.uz» online гуруҳи.