Андижон 24

АНДИЖОНДА «КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!» ШИОРИ ОСТИДА ҲАРБИЙ ЮРИШ ВА ТЕХНИКАЛАР ПАРАДИ ЎТКАЗИЛДИ (+ФОТОРЕПОРТАЖ)


14.01.2021   4030

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ҳарбий юриш ва техникалар паради ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов, сектор раҳбарлари, маҳаллий хокимият ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, майдон бўйлаб ҳарбий техникалар, отлиқ аскарлар, ҳарбийлаштирилган парад иштирокчилари саф-саф бўлиб, тантанали юриш қилдилар. Зирҳли, жанговар ўқ отар воситалари билан қуролланган бу қудрали машиналар Қуролли Қучларнинг имкониятларидан далолат бериб турибди. Қарийб 3 километрга чузилган йўналиш бўйлаб тизилиб турган аҳоли вакиллари ҳарбийларни гуллар ва олқишлар билан кузатдилар. Айниқса, ҳарбий оркестрнинг куйлари дилларда акс-садо берди. Ҳарбийларнинг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

-Бугунги тадбир менда жуда катта таассурот қолдирди,- дейди Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи Баҳодиржон Қодиров. – Тадбир давомида янграган Ватан мадҳини тараннум этувчи куй-қўшиқлар, ҳарбийларнинг чиқишлари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

- Жанговор чиқишлари кўриб, жуда ҳам руҳланиб кетдим дейди, Андижон шаҳридаги 30- умум таълим мактаби ўқувчиси Носиржон Мираҳмедов. - Мен бир қарорга келдим албатта ҳарбий бўламан, сабаби улардаги шижоат, кўзларида порлаган учқун шундай қарор қабул қилишимга турки бўлди.

«auz.uz» online гуруҳи.