Спорт

АНДИЖОНДА ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН КАРТИНГ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ


20.11.2020   2459

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши тасарруфидаги Шаҳрихон автомобил мактаби картодромида вилоят ҳокими кубоги учун картинг бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада Шаҳрихон, Хўжаобод ва Андижон шаҳри автомобил мактаблари, шунингдек, Булоқбоши, Балиқчи, Пахтаобод, Марҳамат ва Хонобод ўқув спорт техника клубларидан 3 нафардан спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қизиқарли кечган беллашувлар якунига кўра, 1-ўринни Шаҳрихон, 2-ўринни Хўжаобод автомобил мактаблари, 3-ўринни Хонобод ўқув-спорт техника клуби жамоалари эгаллади. Ғолиблар ва фаол иштирокчиларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.