ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ҚАРИЙБ 58 МИНГ ДОНА ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ ТЎҲТАТИБ ҚОЛИНДИ


23.11.2019   1373

Пиротехника воситаларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир “пиротехника операцияси” фош этилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олинди ҳамда Бўз тумани ҳудудида тўтатилди.

Фуқаро Т.И. туманнинг А.Икромов кўчасида шартли ҳаридорга қиймати 10 миллион сўмлик 57600 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ф. КАРИМОВ

Андижон вилояти божхона бошқармаси катта инспектори.