Андижон 24

АНДИЖОНДА ҚАНЧА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР БОР?


30.05.2021   2544

Андижон вилоятида жами 1733 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

Шундан, 1463 таси 1991 йилгача, 84 таси 1991-2015 йилларда, 186 таси 2016-2020 йилларда қурилган уйларни ташкил этади.

Уй-жойларнинг 734 таси 2 қаватли (42%, шундан 309таси
1980 йилгача қурилган)
, 193 таси 3 қаватли, 676 таси 4 қаватли, 79 таси 5 қаватли, 1 таси 6 қаватли, 45 таси 7 қаватли, 3 таси 9 қаватли,
2 таси 16 қаватли уйлар.

Ушбу уй-жойларда жами 47 734 та хонадонлар мавжуд бўлиб, умумий майдони 2 338 минг кв.м ташкил этади.

Уйларнинг 1170 таси марказий оқава тармоғига уланган бўлиб, 512 таси оқава хандаги(выгреб) дан фойдаланади.

Кўп қаватли уйларнинг 149 таси (9%, 4136 та ҳонадон) икки контурли қозонлар ёрдамида иситилади.

Жами 56 та уйларда 112 та лифт мосламалари мавжуд.

Кўп қаватли уйлар тўлиқ (100%) уйлар электр таъминоти,
1552 та (90%) уйлар газ таъминоти, 1586 та (91%) уйлар ичимлик суви таъминоти билан таъминланган.

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш мақсадида 295 та хусусий уй-жой мулкдорларнинг ширкатлари хизмат кўрсатади.

Вилоятда кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни белгилаш мақсадида 365 та (21%) уйларнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.