Бугуннинг гапи

АНДИЖОНДА ИЛК ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ


16.09.2021   955

Андижон шаҳрининг Қаландархона маҳалла фуқаролар йиғини, Бухоро кўчаси 15-уйида 1-сонли оилавий болалар уйи ташкил этилди. Фарходбек ва Дилдорахоннинг уч қизи бор. Бундан бир ой аввал Умаровлар оиласи бир ўғил, бир қизни васийликка олишган эди. Бугун уларнинг фарзандлари 10 нафарга етди.

–Улар менинг борим-жаҳонимдир, - дейди оила бошлиғи. Болали уй бозор деб шуни айтадиларда, шўхликлари, кулгуларидан қувонаман, қувват оламан. Албатта уларни ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, юртимизнинг келажаги йўлида муносиб фарзандлар қилиб тарбиялаймиз.

Тадбирда мутассадди ташкилотлар вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Ҳувайдо Хўжамқулова,

Хурсандбек Араббоев олган суратлар.