«102» хабарлари

АНДИЖОНДА ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНИ ЎТКАЗМОҚДА


04.02.2019   163

Республика ИИВ Малака ошириш институти томонидан вилоят ИИБ, Андижоншаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда барча туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шунингдек профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида5 кунлик сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда, деб хабар бердивилоят ИИБ матбуот хизмати.

Бундан кўзланган мақсад ички ишлар органлари офицер ходимларининг хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун касбий билим кўникмалари ва маҳоратларини доимий равишда юксалтириб боришдан иборат.



ИИВнинг Андижон академик лицейида ташкил этилган сайёр ўқув йиғинлари “Модуль тизими”да, инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолдаолиб борилмоқда.

Хусусан, “Муаммоли вазият”, “Ақлий ҳужум”, “Тушунчалар таҳлили” ва бошқа замонавий интерактив методлардан фойдаланилиб, туман ва шаҳарлар кесимида ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар чуқур таҳлил қилинмоқда. Уларнинг ечимлари бўйича тегишли тавсиялар бериляпти.

Профилактика инспекторлари билан алоҳида гуруҳда ташкил этилган малака ошириш ўқув жараёни давомида аҳолининг тинчлигини таъминлаш, уларга узлуксиз хизмат кўрсатиш, шунингдек, мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар берилмоқда.

Бундан ташқари, Андижон вилояти ИИБнинг истиқболли ёш кадрлар заҳирасига киритилган ходимлар таркиби билан шахсий таркибни бошқариш, раҳбарлик қилиш ва ташкилотчилик қобилиятларини шакллантириш ҳамда уларнинг билимлари, касбий маҳоратлари ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилади.

Сайёр ўқув йиғини қатнашчиларига белгиланган намунадаги сертификатлар топширилади.